Байден: Ню-Йорк губернатори истеъфога чиқиши керак

АҚШ президенти Жо Байден Ню-Йорк штати губернатори Эндрю Куомони унга нисбатан қўзғатилган жинсий зўравонлик айбловлари туфайли истеъфога чиқишга чақирди.

“Менимча, у истеъфога чиқиши керак”, деди Байден Оқ Уйда журналистларга ва сешанба куни Куомо билан гаплашмаганини айтди.

Аввалроқ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси ва сенатнинг юқори даражали демократи Чак Шумер Эндрю Куомони истеъфога чақирган эди.

Прокурор Летиция Жеймснинг айтишича, тергов шуни кўрсатдики, Эндрю Куомо ўз идорасида ишлаган камида 11 аёлга ахлоққа зид жинсий хатти-ҳаракатлар қилганини кўрсатди.

Куомо унга қўйилган айбловларни рад этди ва терговни нохолис деб ҳисоблаб, унинг хатти-ҳаракатларида ноўрин ишлар бўлганини рад этди.