Байденнинг Афғонистондаги вазият ҳақидаги нутқидаги 7 нуқта

АҚШ президенти Жо Байден, АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетгандан кейин содир бўлган воқеалар туфайли ўз маъмуриятининг танқидчиларига жавобан қўшинларнинг олиб чиқилиши ўз вақтида бўлганини билдириб қуйидагиларни таъкидлади:

1- Афғонистонда бўлаётган воқеалар хавотирга солмоқда, лекин қўшинларни олиб чиқиш қароридан афсусланмайди.

2- Американинг Афғонистондаги операциясининг мақсади мамлакатга террор ҳужумларининг олдини олиш эди ва бу мақсадга эришилди.

3- Афғонистондан қўшин олиб чиқилмаслиги можаронинг авж олишига олиб келар эди ва минглаб қўшимча ҳарбий хизматчиларни талаб қиларди.

4- АҚШ ҳарбийлари афғон кучлари жанг қилмоқчи бўлмаган урушда ўлмаслиги керак.

5- Афғонистон раҳбарлари таслим бўлдилар ва қочдилар, армия қулади.

6- Қўшма Штатлар афғон кучларига керакли ҳамма нарсани берди, лекин уларга ғалаба иродасини бера олмади.

7. Америка Қўшма Штатлари афғон халқини қўллаб-қувватлашда давом этади, минтақавий дипломатияни рағбатлантиради ва инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди.