Боко Харам асир олган аёллар ва болалар қутқарилди

Нигерия Ҳимояланиш Вазирлиги матбуот котибининг вакили Бернард Онйеуко мамлакат армиясининг Борно вилоятида Боко Харам ташкилотига қарши операцияларни амалга оширгани ҳақида маълумот берди.

Мазкур операция доирасида 10 нафар аёллар ва 22 нафар ёш болалар қутқарилган.

Онйеуконинг айтишича, операция жараёнида 28 террорчи қўлга олинган ва Боко Харамга оид автоулов воситалари ҳамда қурол-аслаҳа ҳам армия тасарруфига ўтган.

Аммо баёнотда асир олинган инсонларнинг террорчиларнинг қўлига қачон тушгани борасида маълумот берилмади.

Нигерияда 2000 йиллардан бошлаб фаолият кўрсатаётган Боко Харам туфайли бугунгача 20000 дан кўп инсон ҳалок бўлган.

Мазкур ташкилот 2015 йилдан бошлаб Нигериянинг чегарадош қўшнилари бўлган Камерун ва Чадда ҳам ҳужумлар уюштиришни бошлаган. Чад кўли ҳавзасидаги ҳужум туфайли камида 2000 киши қурбон бўлган ва 3 миллионга яқин маҳаллий аҳоли уйларидан кўчишга мажбур бўлган.