Борт кузатувчи коронавирус тарқатганлиги учун қамалди

Вьетнам суди Vietnam Airlines авиакомпаниясининг борт кузатувчисини шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилди.

Хошимин халқ суди Дуонг Тан Хауни карантин қоидаларини қўпол равишда бузишда ва инсонларга касаллик юқтиришда айбдор деб топди.

Маълум бўлишича, борт кузатувчи мажбурий бўлган икки ҳафталик уй шароитидаги карантин қоидаларини бузган ва 2020 йил ноябрида Япониядан қайтгач, 46 киши билан учрашган, кафе ва ресторанларга борган. 28 ноябрь куни эса унга вирус юққанлиги маълум бўлган.

Расмийларнинг айтишича, Дуонг Тан вирусни камида 3 нафар инсонларга юқтирган. Натижада 2000 кишини карантинга ўтказиш ва тест топширтиришга тўғри келган. Бу ишларнинг харажати эса деярли 200 минг долларни ташкил қилган.

“Шаҳар аҳолисидан 2000 дан кўп инсонлар зарар кўрди, 861 киши карантинга ўтказилди. 1400 нафар эса уйда ўзини-ўзи яккалашга мажбур бўлди. Хау жиддий равишда карантин қоидаларини бузди, оқибатда жамиятни ва давлат аҳолисининг хавфсизлигини хатарга қўйди”, – деб айтилади полиция баёнотида.