Британия бош вазири Жонсон денгизда чўкиб кетай деди

Британия бош вазири Борис Жонсон ўтган йили Шотландияда оилавий ёзги таътил пайтида денгизда чўкиб кетишига оз қолган”, деб ёзади Британия газетаси.

“The Times” ёзишича, бош вазир тоғларнинг шимоли-ғарбий соҳилида ўша пайтда келин бўлган Керри Симондс ва уларнинг ўғли Уилфред билан вақт ўтказган.

Уларнинг у ерда бўлишлари ҳеч қандай ҳодисасиз тугаган деб ишонилган эди, лекин ҳозирда яхши маълумотга эга манбалар, Жонсонни тўлқинлар қирғоқдан узоқлаштириб юборган.

Хабарда айтилишича, Бош вазирнинг шахсий хавфсизлик ходимлари вазиятни қирғоқдан кузатган ва қутқарув вертолётини чақириш ҳақида ўйлашган.

Жонсон ниҳоят ярим йўлда сузишга муваффақ бўлганини тасдиқлади, лекин унинг хавфсизлик ходимлари унга ёрдам бериш учун у билан бирга сузишлари керак эди.

“Охир -оқибат ҳаммаси яхшилик билан тугаган, лекин бу фалокат бўлиши мумкин эди”, деб қўшимча қилади манба.

Кучли сузувчи сифатида танилган Жонсон шу йилнинг бошида G7 саммити пайтида Карбис кўрфазида ҳам чўмилган.