Буюк Британия Covid ва грипп вакциналарини бирлаштирмоқчи

Англиялик олимлар коронавирусга қарши кучайтирувчи дозалар дастурларини тезлаштириш учун COVID-19 ва гриппга қарши вакциналарни бирлаштиришга уринмоқдалар.

Вакциналар ишлаб чиқариш ва инновациялар маркази бош директори Метю Дучарснинг айтишича, унинг жамоаси бир марталик инъекцион дори самарадорлигини баҳолаб беради.

Эпидемиологлар ва вакцина ишлаб чиқарувчилар, агар кейинги коронавирус локдаунининг олдини олиш зарур бўлса, кучайтирувчи дозани олиш керак бўлади деб ҳисоблайдилар.

Агар бирлаштирилган вакцинани ишлаб чиқариш мумкин бўлса, у Буюк Британиянинг вакциналар ишлаб чиқариш бўйича биринчи махсус заводига айланиши кутилаётган VMIC корхонасида ишлаб чиқарилади.

VMIC тўрт ойдан беш ойгача муддатда 70 миллион доза вакцинани ишлаб чиқариши айтилмоқда.

Буюк Британия ҳозирда энг сўнгги коронавирус карантинидан чиққан ва деярли барча чекловлар олиб ташланган ҳамда кундалик ҳаётнинг кўп соҳалари меъёрий ҳолатга қайтган.