Дронлар “қотили” ишлаб чиқилди

SILAS ва Ariane Group Франция денгиз флоти учун дронларни лазер ёрдамида йўқ қилишга қодир қурилмани ишлаб чиқди.

2 кВт қувватга эга HELMA-P дроннинг оптикаси ва антенналарини самарали равишда ўчириб қўяди. Бундай тизим ҳар қандай ҳарбий базанинг ҳудудини ҳимоя қилиш учун етарли ҳисобланади.

Ишлаб чиқувчиларнинг маълумотларига кўра, тизим бир километргача бўлган масофадаги дронларни йўқ қилиши мумкин. Бу компания рақобатчилари таклиф этаётган ечимлардан 3-4 баробар узоқроқ дегани. Масофанинг узоқлиги жуда муҳим, чунки бугунги кунда ҳатто арзон дронлар ҳам фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун улкан хавф туғдириши мумкин, шунингдек улар саноат ва мудофаа объектларига ҳам таҳдид соладилар.

Тизимнинг нисбатан паст қуввати дронларни ишдан чиқариш учун уларни ёқиб юбориш шарт эмаслигини кўрсатади. Дронларни ишдан чиқариш учун, уларнинг оптика ва антенналарини ўчириб, “кўр” қилиб қўйиш кифоя. HELMA-P тизимини 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини ҳимоя қилишда ишлатиш режалаштирилган.

Ускуна ва тизим аллақачон майдонда синовдан ўтган.