Дубай соҳилларида сув мотоцикллари миниш таъқиқланди

“Дубай денгиз шаҳри” оилавий пляжлар ҳудудларида сув мотоцикллари минишни таъқиқлади. Қоидани бузганлар эса 500 дирҳам миқдорида жарима тўлайди.

Янги таъқиқ борасидаги хабар матни яхта-клублар ва елканли спорт клублари операторларига жўнатилди, улар ҳам ўз навбатида маълумотни клубларнинг эгаларига ва сув-транспортини ижарага олганларга етказишлари шарт.

Дубай расмийлари мазкур қарорни маҳаллий аҳолининг сув мотоцикллари чиқарадиган қаттиқ шовқин туфайли тинмай шикоят қилиши туфайли қабул қилди. Ҳукумат инсонларга 2020 йили катта тезликда кетаётган икки сув мотоциклининг тўқнашиб кетиши оқибатида бир кишининг ҳалок бўлганини ва иккинчисининг жароҳат олганини ҳам эслатиб ўтди.