Эксклюзив: Пентагон Байден даврида биринчи марта Хитой билан музокара ўтказди

“Пентагоннинг юқори мартабали ходими, президент Жо Байден январь ойида президентлик лавозимини эгаллагандан сўнг, биринчи марта Хитой армияси билан музокаралар олиб борди ва икки давлат ўртасидаги хавфни бошқаришга эътибор қаратди”, – деди АҚШ расмийси жума куни Рейтерс агентлигига.

Қўшма Штатлар йиллар давомида Хитойга қарши курашни миллий хавфсизлик сиёсатининг маркази деб билди ва Байден маъмурияти Пекин билан рақобатни асрнинг “энг катта геосиёсий синови” деб таърифлади.

Танглик ва қаршиликларга қарамай, АҚШ ҳарбий амалдорлари хитойлик ҳамкасблари билан потенциал тўқнашувни юмшатиш ёки турли кўнгилсиз ҳодисаларни бартараф этиш учун очиқ мулоқот киришишган.

Мудофаа вазирининг Хитой бўйича ёрдамчиси ўринбосари Майкл Чейс ўтган ҳафта Хитой Халқ озодлик армияси Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси директори ўринбосари, генерал-майор Хуан Сюепин билан музокора ўтказди.

“Иккала томон ҳам очиқ алоқа каналларини сақлаш муҳимлиги тўғрисида келишиб олдилар”, – дея қўшимча қилди расмий.

Вице-президент Камала Ҳаррис АҚШ рақобатни олқишлашини ва Пекин билан зиддиятга интилмаслигини, лекин Жанубий Хитой денгизидаги денгиз тортишувлари каби масалаларда ўз сўзини айтишини таъкидлади.