Эстония парламенти мамлакат учун янги президентни сайлади

Эстония парламенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Эстония миллий музейининг директори Алар Карис парламентдаги овоз беришнинг иккинчи босқичида республика президенти этиб сайланган.

Иккинчи босқичда, Карис давлат раҳбари лавозимига ягона номзод бўлиб қолди, гарчи сайлов комиссияси иккинчи давра бошланишидан олдин 21 имзо тўплаш орқали депутатлар бошқа номзодларни кўрсатиши мумкинлигини эълон қилганди, лекин депутатлар буни қабул қилишмади.

Ғалаба қозониш учун номзод депутатларнинг учдан икки қисмининг овозини олиши керак эди, яъни 101 депутатдан 68 таси. Карисга эса, 72 депутат ёқлаб овоз берди.

Ўтган душанба куни овоз беришнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди, унда Карис 63 та овоз олди.

Карис 1958 йил 26 мартда Тарту шаҳрида туғилган. У 1981 йилда Эстония қишлоқ хўжалиги академиясининг ветеринария факултетини тамомлаган. Шундан сўнг Германия, Буюк Британия ва Голландия университетларида ўқиган, уйланган, икки ўғил ва бир қизи бор.

Эстония Президенти беш йил муддатга сайланади.