Euronews ўзбек таомлари ҳақида махсус мақола чиқарди

Ватанимиз мустақиллигининг 30-йиллигига атаб, Euronews сайти ўзбек таомлари ва ошхона маданияти ҳақида махсус мақола тайёрлади.

Мақола Ўзбекистон ҳудудида илк шаҳар-давлатларнинг қандай шаклланганлиги, Буюк Ипак Йўли орқали миллий ошхонамизнинг бойиганлиги ва бошқа миллатлар ошхонасига таъсир ўтказганлиги ҳақидаги маълумотлар билан бошланади.

Мақола муаллифларидан ошпазлик тарихчилари Гленн Макк ва Асель Суринанинг таъкидлашича, айнан Буюк Ипак Йўли туфайли ўзбек ошхонаси ўзида ҳам ғарб, ҳам шарқни бирлаштирган ва миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларни жонлаштиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшган.