Facebook ташқи дисплейли VR-бош кийимни намойиш этди

Facebook компаниясининг бўлими ҳисобланувчи Reality Labs, фойдаланувчининг кўзини кўрсатиб турувчи ташқи дисплейли VR-гарнитурасининг прототипини тақдим этди.

Қурилма шундай тузилганки, фойдаланувчи қаерга ёки кимга қараётгани аниқ кўриниб туради.

Бундай бош кийим виртуал воқелик кўрсатилганда ишлатилади. Виртуал объектлар ички дисплейлардан ҳақиқий объектлар эса ташқиларида акс этади. Агар фойдаланувчи тўлиқ виртуал дунёга “ғарқ” бўлишни истаса, ташқи дисплейларни ўчириб қўйиш мумкин.