“Фред” Флоридага яқинлашмоқда

Доминикан Республикасига келган “Фред” тўфонининг жума куни АҚШнинг Флорида ва бир қатор жануби-шарқий ҳудудларига ҳам кучли селлар олиб келиши кутилмоқда.

Тўфонларни кузатиш бўйича Миллий марказнинг берган маълумотларига кўра, кейинги дам олиш кунларида Флорида-Кис ороллар тизмасининг айрим қисмларида ва Флорида яриморолининг жанубида 7-12 см.ли ёмғирлар кутилмоқда. Айрим ерларда ёғин-сочинлар 20 см.гача бўлиши мумкин.

Марказ шунингдек кучли ёмғирлар туфайли дарёлардаги сув сатҳининг кўтарилиш эҳтимолидан ҳам огоҳлантирди. Штат ҳокимлари ва маҳаллий бошлиқлар инсонларни табиий офатга тайёр бўлишга чақирди.