Гаитида янги зилзила содир бўлди

Европа-Ўрта эр денгизи сейсмологик маркази (EMSC) Гаитида яна 5,8 магнитудали зилзила содир бўлганини маълум қилди.

Марказнинг маълум қилишича, янги зилзила UTC соат 03.20 да қайд этилган. Зилзила эпицентри мамлакат жанубидаги Люк-Сити шимоли-ғарбидан 41 км узоқликда, унинг маркази 30 км чуқурликда бўлган.

Шанба куни эрталаб, бу Кариб денгизи мамлакатида 7,2 магнитудали зилзила юз берди, юзлаб жароҳатланганлар ва бедарак йўқолганлардан ташқари камида 304 киши ҳалок бўлди, оролнинг жануби-ғарби катта зарар кўрди.

Америка сейсмология марказининг маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 12:30 да, Сент-Луис-де-Суд шаҳридан 12 км, пойтахт Порт-о-Пренсдан 160 км узоқликда содир бўлган. Зилзила натижасида черковлар, дўконлар, уйлар ва бинолар қулаб тушди, юзлаб одамлар вайроналар остида қолди.

Бош вазир Ариел Генри ўз ҳукумати бир ойлик фавқулодда ҳолат жорий қилганини эълон қилди.