Ғазога бериладиган моддий ёрдамни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди

Исроил, Қатарга Ғазо секторига маблағ ўтказишни қайта бошлашга рухсат бериш тўғрисида келишувга эришганини айтди. Бу қадам май ойидаги 11 кунлик урушдан кейин Хамас бошқараётган Фаластин ҳудуди билан тарангликни юмшатишга қаратилган.

Қатар охирги йилларда ишсизлик даражаси 50 фоизга яқин бўлган Ғазо секторига юз миллионлаб доллар юборди. Қатар томони таъкидлаганидек, пуллар, энг камбағал оилаларни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган тўловлар ҳисобланади.

Исроил май ойидаги урушдан кейин пул ўтказмаларини тўсиб қўйган ва улар Хамасга етиб бормаслигини кафолатлаган эди.

Урушдан олдинги тартибга кўра, ҳар ой чамадонларда тахминан 30 миллион долларга яқин нақд пул Исроил назоратидаги ўтиш йўли орқали Ғазога етказиб бериларди.

Исроил мудофаа вазири Бенни Ганц пайшанба куни янги келишувга кўра, маблағ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тўғридан-тўғри Ғазо оилаларининг банк ҳисоб рақамларига ўтказилишини айтди. Тўловлар яқин ҳафталарда бошланиши кутилмоқда.