Global Village да поезд-ресторан очилади

Жорий йилдаги туристик мавсумда Дубайдаги Global Village мультимаданиятлар паркида темирйўлли бозор ёки поезд-ресторан очилади. 14 вагондан иборат мазкур поездда меҳмонларга Осиё таомлари ва бутун дунё халқларининг кўча егуликлари таклиф қилинади.

30 нафар сотувчи эса ширинликлар, пишириқлар ва музқаймоқлар сотишади. “Поезд” Таиланддаги машҳур шамсияли бозорни эслатсада, Global Villageнинг янги кўришга арзигулик ери бўлиши кутилмоқда.

Дубайдаги очиқ осмон остида қурилган Global Village машҳур савдо-сотиқ ва кўнгилочар маркази бўлиб у ўз фаолиятини 2021-йилнинг 26-октябрида қайтадан бошлайди.

Жорий йилда мазкур марказда бўлиб ўтадиган халқаро миллий маҳсулотлар кўргазмасида Ўзбекистоннинг ҳам қатнашиши кутилмоқда.