Google ўз ходимларнинг маошини камайтирмоқчи

АҚШда, уйдан туриб доимий равишда ишлаш тизимини танлаган Google ходимларининг маоши қисқартирилиши мумкин.

Технологиялар гиганти ходимларга масофадан туриб ишлаш ёки иш-жойларини кўчириш оқибатларини кўриш имконини берадиган “иш ҳақи” калкулятори хизматини ишлаб чиқди.

Айрим узоқ масофалардан ишлайдиган ходимлар, айниқса йўлга кўп вақт сарфлайдиганларнинг иш ҳақлари улар манзилини ўзгартирмасдан ҳам қисқартирилиши мумкин.

Кўпгина корхоналар коронавирус пандемияси пайтида уйдан туриб доимий ишлаш бизнесда ўзини оқлашини исботладилар.

Microsoft, Facebook ва Twitter каби йирик технологик компаниялар арзонроқ жойларда яшайдиган ходимларига, манзиллардаги нарх-наводан келиб чиққан ҳолда камроқ маош таклиф қилишмоқда.

Google вакили “Бизнинг ижтимоий ҳимоя тизимимиз ҳар доим (ходимнинг) жойлашуви бўйича аниқланган ва биз доимо ходимнинг қаерда ишлашига қараб, маҳаллий бозор нархининг юқори даражасида (ҳақ) тўлаймиз деди.