Грузия бош вазири Қора денгиз соҳилида шаҳар қурдирмоқчи

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили мамлакат ҳукуматига Ажария вилоятидаги тарихий Гонио қишлоғида махсус иқтисодий ҳудуд ва янги шаҳар қуриш вазифасини топширди.

Гарибашвили шаҳар лойиҳасининг тайёр эканлигини ва йил охиригача янги ҳудуднинг қуриб би тказилишини ҳам маълум қилди. Қора денгиз бўйидаги бу шаҳарга асосан иқтисодчилар ва чет элликларни жалб қилиш кўзланмоқда.