Ҳалабда 6 йил ишламаган мактаб қайта тикланди

Суриянинг Ҳалаб шаҳрида шаҳарнинг шарқий қисмида жойлашган ва жангарилар томонидан қурол-аслаҳа базаси сифатида фойдаланилгани учун 6 йил давомида ишламаган мактаб қайта тикланди. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС АА га Ҳалаб шаҳар таълим бўлими хабар берган.

“Бу мактаб шаҳарнинг энг кўп зарар кўрган қисмида жойлашган. Узоқ йиллар давомида бу ҳудуд жангарилар назорати остида бўлиб, улар мактаб ва боғчалардан қурол омбори сифатида фойдаланишган”,-деган бўлим ходимларидан бири.