Ҳаррис олдида Осиёни АҚШга ишонтириш вазифаси турибди

Вице-президент Камала Ҳаррис, келаси ҳафта Сингапур ва Ветнамга ташрифи чоғида, Хитойнинг ўсиб бораётган таъсирига қарши рақобатда, янги муаммо билан курашишига тўғри келади.

Афғонистоннинг “қулаши” иттифоқчиларда АҚШ ташқи сиёсатидаги ваъдаларнинг ишончлилигига шубҳа туғдирмоқда.

АҚШ иттифоқчилари Президент Жо Байден 31 августга қадар Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги қарори бўйича улар билан атрофлича маслаҳатлашмаганидан шикоят қилишди. Бу унинг глобал ҳамкорликни қайта бошлаш ҳақидаги ваъдаларига зид келади.

Толибон тезлик билан иттифоқчиларнинг хавфсизлик бўйича манфаатларини хавф остига қўяр экан, Европа ва Осиё мамлакатлари “хавфсизлик бўйича узоқ йиллик мажбуриятларини бажаришда Вашингтонга таяниши мумкинми”, деган савол туғилмоқда.

Харриснинг сафари Вашингтон Хитой экспанциясини текшириш учун муҳим деб ҳисоблайдиган Жануби-Шарқий Осиё билан кенгроқ алоқаларни ўрнатишга қаратилган. Оқ Уйнинг юқори мартабали ходими Рейтерс агентлигига маълум қилишича, Вице-президент ўз эътиборини Жанубий Хитой денгизидаги халқаро қоидаларни ҳимоя қилиш, АҚШнинг минтақавий етакчилигини кучайтириш ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратади.

Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази ходими Мюррей Хибер каби минтақавий экспертларнинг таъкидлашича, Ҳаррис ўз мезбонларини Вашингтоннинг Жануби-Шарқий Осиёга бўлган “садоқати қатъий ва Афғонистонга ўхшаш эмаслигига” ишонтиришга ҳаракат қилиши керак.