Ҳиндистонлик талабалар Грузияга қайтишга рухсат сўрашмоқда

2000дан ошиқ Ҳиндистонлик талабалар Грузия ҳукуматидан ўқишларини давом эттириш учун мамлакатга қайтиш учун рухсат сўрашмоқда.

“Биз тўлиқ эмланганмиз ва Грузияга келгандан кейин соғлиқ билан боғлиқ барча чора-тадбирларга риоя қилишга тайёрмиз. Сиздан муаммойимизни энг яқин пайтда кўриб чиқишни ва чартер рейслар ўрнига оддий рейслар билан Грузияга қайтишимизга рухсат беришингизни сўраймиз”,-дейилади Ҳиндистонлик талабалар номидан Грузия ҳукуматига ёзилган очиқ мактубда.

2021-йил 15-апрельдан бошлаб мамлакатда Ҳиндистондан келаётган инсонлар бўйича чекловлар бошланган . Бу янги қоидалар пандемия бошлангандан кейин Грузиядан кетишга мажбур бўлган минглаб талабалар учун жиддий муаммоларни келтириб чиқарди.