Илиқлик уфурган сурат

Reuters агентлиги фотомухбири Йоханна Герон тарафиндан олинган мазкур суратда Бельгиянинг ҳарбий Мельсброэк аэропортида қувноқ сакраб кетаётган Афғонистонлик қизалоқ тасвирланган.

Қизча оиласи билан Кобулдан эвакуация қилинган бўлиб, сурат тезлик билан ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди.

Юзида табассум билан кетаётган қизчанинг ота-онаси билан келганлиги тахмин қилинмоқда.

Мазкур сурат интернетга қўйилгандан бошлаб, кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди, улар қолдирган изоҳларида қизчанинг келажаги ва Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши билан боғлиқ умидларини изҳор қилишган.

“Қочоқларни ҳимоя қилсанг, натижаси шундай бўлади… Бельгияга хуш келибсан, қизалоқ!” деб изоҳ қолдирган Бельгия собиқ бош вазири Гай Верофстадт ўзининг Твиттердаги ҳисобида.

Бельгия Афғонистондаги ҳарбий амалиётларини тугатишидан аввал мамлакатга 1400 нафар Афғонистонлик эвакуация қилинган.