Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистон бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Саудия Арабистони қироллигининг таклифига биноан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказишини маълум қилди.

Ташкилот шанба кунги баёнотида шундай дейилган: “Саудия Арабистони Подшоҳлигининг таклифига биноан, 2021 йил 22 август, якшанба куни ташкилот штаб-квартирасида Бош котибиятнинг Афғонистон Ислом Республикасидаги мавжуд вазият ва воқеаларни ўрганиш учун доимий делегатлар даражасида ўтказиладиган очиқ учрашуви бўлиб ўтади.

Саудия Арабистони қардош афғон халқининг тарафдори эканини ва ўзи танлаган қарорини тасдиқлади.

У, шунингдек, “Толибон” ҳаракати ва бошқа барча афғон гуруҳлари хавфсизлик, барқарорлик ва тинч ҳаётни сақлаш учун ҳаракат қилишига умид билдирди.