Исроил ва Марокко университетлари ўртасида протокол имзоланди

Қуддусдаги Яҳудий университети ва Мароккодаги Султон Муҳаммад VI номидаги Политехника университети ўртасида академик ҳамкорлик борасида протокол имзоланди.

Мазкур ҳужжатнинг ўзаро лойиҳалар, талабалар ва ходимлар алмашуви, ахборот ва билим алмашуви учун асос бўлиши кутилмоқда.

Марокко Политехника университети айни пайтда Негева шаҳридаги Бен-Гурион университети билан ҳам ҳамкорлик борасидаги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шартноманинг жорий йилнинг октябрида имзоланиши кутилмоқда.