Исроилга ракета зарбалари берилди

Чоршанба куни Ливандан учирилган иккита ракета Исроил ҳудудига келиб тушган. Исроил ҳарбийлар зарбаларга қарши ўт очишган.

Исроилнинг Маген Давид Адом миллий тез тиббий ёрдам хизматининг таъкидлашича, ракеталар Исроил чегарасидаги қуриган буталарни ёқиб юборган, қурбонлар бўлмагани маълум қилинган.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган «Ҳизбуллоҳ» партизанлари таъсири остида бўлган Ливан жанубидаги ҳудуддан учирилган ракета ҳужумлари учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.

Исроил армияси ўз баёнотида Ливандан учта ракета учирилганини, биттаси Исроил чегарасига етиб келмаганини, қолганлари эса Исроил ҳудудига келиб тушганини айтди. Ливандаги гувоҳлар ҳам Исроилга қарата бир нечта ракета отилгани ҳақида хабар беришди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучлари миссияси бошлиғи ва ҳарбий кучлар қўмондони генерал-майор Стефано Дел Кол, ҳар икки томон билан алоқада эканлигини айтди.

Исроил 2006 йилда «Ҳизбуллоҳ»га қарши уруш олиб борганидан бери чегара асосан тинч бўлган.