Калифорния тарихидаги энг йирик ёнғин мингдан ортиқ биноларни вайрон қилди

“Associated Press” хабарига кўра, Калифорния тарихидаги энг йирик “Дикси” ўрмон ёнғинлари камида 1000 та бинони, шу жумладан 550 та турар-жой биносини вайрон қилган.

“Дикси” аллақачон 2000 квадрат километрдан ортиқ майдонни ёндирди, чунки кучли шамол ва қийин ерлар оловни жиловлашни қийинлаштирди.

Ёнғин ўчириш бўлимларининг ҳисоб-китобларига кўра, Калифорнияда 14000 га яқин уйлар ёнғин хавфи остида қолмоқда.

АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Монтана штати маъмурияти ёнғиннинг тез тарқалиши туфайли бир неча шаҳарларда маҳаллий аҳолини эвакуация қилишини эълон қилди.

Ҳозирда АҚШнинг 15 штатидаги ўрмонларда 100 га яқин ёнғин ўчоғи ёнмоқда, уларнинг аксарияти мамлакатнинг ғарбий қисмида.