Калифорнияда ўқитувчилар эмланиши ёки мунтазам тестлардан ўтиши керак

Калифорния губернатори Гевин Нюсом чоршанба куни ўқитувчилар ва бошқа мактаб ходимлари COVID-19 га қарши эмланиши ёки мунтазам текширувдан ўтиши кераклигини эълон қилди.

Октябрь ойининг ўрталарида кучга кирадиган янги тартиб натижасида Калифорния мамлакат ичида ушбу қарорнинг ижросини таъминлаган биринчи штат бўлади.

Сан-Франциско, Окленд, Сакраменто ва Лонг-Бичдаги мактаблар жойлашган туманлар бундай чорани аллақачон амалга оширган. Штатнинг энг катта мактаб округи бўлган Лос-Анжелес Юнифайед ҳафталик Covid тестини ўтказишга рози бўлди, лекин ўқитувчиларни мажбурий эмлаш тартибини тўхтатиб қўйди.

Манбаларга кўра, аксарият туманлар ва касаба уюшмалари ушбу янги соғлиқни сақлаш тартибини қўллаб-қувватлаган.

Калифорния штатида 1000 дан ортиқ мактаб туманлари жойлашган бўлиб, ушбу ўқув даргоҳларида 300 минг нафардан ортиқ ўқитувчилар 6,1 миллионга яқин ўқувчиларга таълим берадилар.