Калифорнияда вертолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Калифорния шимолидаги чекка ҳудудда хусусий вертолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар беришича, воқеа маҳаллий вақт билан якшанба куни тушдан кейин содир бўлган ва фавқулодда вазиятлар ходимлари воқеа жойига этиб келганларидан сўнг 4 кишининг жасадини топган.

Расмийлар федерал авиация маъмурияти ва АҚШ транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси бахтсиз ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаганини маълум қилиб, вертолёт Robinson R66 эканлигини қайд этди.