Канада афғонларни хавфсиз жойга кўчириш дастурини кенгайтирмоқда

Канада ҳукумати Афғонистондаги вазиятнинг ёмонлашувидан ва афғонлар учун хавф-хатарларга тўла вазиятдан хавотирда. Канаданинг махсус иммиграцион дастури аллақачон кўплаб афғонларни Канадага олиб келган ва ҳукумат бутун дунё бўйлаб, иложи борича кўпроқ одамларни хавфсиз жойга кўчириш учун туну кун ишламоқда.

Толибон Афғонистоннинг кўп қисмини эгаллашда давом этар экан, афғонларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Уларнинг кўплари аллақачон мамлакатни тарк этишган. Ўсиб бораётган гуманитар инқирозни бартараф этиш учун Иммиграция, Қочқинлар ва Фуқаролик Вазири ҳурматли Марко Эл Мендицино, Миллий Мудофаа Вазири ҳурматли Ҳаржит Сажжан ва Ташқи Ишлар Вазири ҳурматли Марк Гарно бугун Канада Толибон таҳдид қилган ва Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлган 20000 нафар афғонларни қабул қилишини эълон қилди.

Ҳукумат Канаданинг Афғонистондаги ҳаракатларига ҳисса қўшган афғонлар учун махсус иммиграцион дастурни амалга оширишда давом этади. Бундан ташқари, аёл етакчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, таъқиб қилинган диний озчилик вакиллари ва бошқаларни илгари мавжуд бўлган кўчириб ўтиш каналлари орқали Канадага қабул қиладиган махсус дастур жорий этилади.