Катта миқдорда iPhone 12 Pro Max олиб ўтмоқчи бўлганлар аэропортда ушланди

Украина пойтахти Киевнинг “Борисполь” аэропортида божхона ходимлари БАА дан iPhone 12 Pro Max русумли янги телефонларнинг катта миқдорини олиб келишга уринган икки нафар Украина фуқаросини қўлга олди. Телефонлар божхона декларациясига ёзилмаган ва солиқ тўланмаган экан.

Дубай рейси билан учиб келган бу икки йўловчи телефонларни қўл багажига ва чемоданларга жойлаштирган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 37,5 минг АҚШ долларига тенгдир.

Божхона ходимлари Украина Божхона кодексининг 471-моддасига биноан протокол тузди ва ишни полицияга топширди.