Коалиция кучлари 20 йил давомида “Толибон”га қарши Исроил қуролларидан фойдаланган

“The Jerusalem Post” газетаси Афғонистондаги алянс (НАТО) мамлакатлари “Толибон” ҳаракатига қарши 20 йиллик уруш пайтида Исроил ишлаб чиқарган қуроллардан фойдалангани ҳақида хабар берди.

Газетанинг таъкидлашича, гарчи Исроил қўшинлари Марказий Осиёдаги урушда бўлмаган бўлса ҳам, коалициянинг кўп давлатлари 20 йил давомида “Толибон”га қарши курашда Исроил қуролларидан фойдаланган. Разведка маълумотларини тўплаш учун Исроилнинг масофадан бошқариладиган “RPA” самолётларидан фойдаланган ва жангларда Исроил ишлаб чиқарган “MRAP” машинасидан (пистирма ва миналарга қарши зирҳли), Исроил ишлаб чиқарган “Spike” ракеталарини ишлатган.

Хабарда учувчисиз самолётлар Афғонистонда хорижий қўшинлар ишлатадиган Исроил қуролларининг асосий тизимларидан бири бўлганини маълум қилинган. Германия ҳаво кучлари Афғонистонда “Aitan” ёки “Heron-TP” самолётларини ишлатган.

Юқорида айтилганларга қўшимча равишда, газета Исроилнинг “Rafael Advanced Defense Systems” компаниясининг Spike NLOS (Non Line of Sight) ракетаси Афғонистондаги Британия ва Канада қўшинлари томонидан ишлатилганини билдирди.