Конгрессда Байденнинг импичментини талаб қиладиган учта резолюция лойиҳаси тақдим этилди

АҚШ Конгрессининг республикачи вакили Маржори Тейлор-Грин Конгрессга АҚШ президенти Жо Байденнинг импичменти бўйича учта резолюция лойиҳасини тақдим этди.

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг тарафдори бўлган республикачи ўз твиттерида шундай ёзди: “Мен бугун америкаликлар номидан Жо Байденни Афғонистондаги вазият бўйича ўз вазифаларини бажармаганлиги учун импичмент қилиш лойиҳаларини тақдим қилдим”.

У Байденга АҚШ жанубидаги чегарада давом этаётган иммиграцион инқироз ва олий суд қарорларини эътиборсиз қолдиришга олиб келган конституциявий номутаносиблик туфайли импичмент эълон қилиш зарур деб ҳисоблаган.

АҚШ Конгресси республикачи вакилининг ташаббусларини қўллаб -қувватлай олмайди, чунки яқинда ўтказилган сайлов натижаларига кўра Демократик партия Конгрессни назорат қилади. Ўз навбатида, республикачиларнинг кўпчилиги Гриннинг таклифларини бир неча бор рад этган.

47 ёшли Грин 2020 йил 3 ноябрда АҚШда бўлиб ўтган умумий сайлов натижаларига кўра АҚШ Конгрессида депутат бўлди. Трамп илгари уни Республикачилар партиясининг “юлдузи” деб таърифлаган.