Коронавирусга қарши эмлашлар сони аниқланди

Якшанба куни ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб қўлланилган КОВИД-19 вакциналари сони 4,14 миллиарддан ошди, дея хабар бермоқда Оксфорд университетининг кузатув веб-сайти бўлмиш Our World in Data.

Вирус биринчи марта 2019 йил охирида аниқланган Хитой, мамлакат бўйлаб 1,65 миллиарддан зиёд эмлашлар ўтказгани билан биринчи ўринда турибди. Ҳиндистон ва АҚШ мос равишда 461,52 миллион ва 345,64 миллион дона эмлашлар ўтказган.

Бразилия шу пайтга қадар 142.5 миллионга яқин вакцинани қўллаган бўлса, бу рақам Германияда 92.05 миллионни ташкил қилмоқда.

Кейинги ўринда Буюк Британия ва Япония бўлиб, улар мос равишда 84,94 миллион ва 84,01 миллион дона вакцина қўллаганлар.

Туркия бу кўрсаткични 73,3 миллионга етказиб, дунёда саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Сайт маълумотларига кўра, ҳозирда жаҳон бўйлаб КОВИД-19 билан касаллангалар сони 198 миллионга яқинлашиб қолган. Касаллик оқибатида вафот этганлар эса 4.22 миллион нафарни ташкил этмоқда.