Коронавирусга қарши гиёҳлардан тайёрланган дори тиббий тажрибалар учун маъқулланди

Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши маҳаллий гиёҳлардан тайёрланган янги дорини тиббий тажрибалар учун маъқуллади.

Мамлакат Фан ва технология академияси олимлари томонидан ишлаб чиқарилган ушбу дори Vipdervir деб номланган бўлиб, у коронавируснинг олдини олиш ва даволаш учун мўлжалланган.

Тиббиёт фанлари доценти, доктор Ле Куанг Хуаннинг айтишича, мазкур дори фақат гиёҳлардан таёрланган бўлиб, коронавируснинг молекулаларини блоклайди ва иммунитетни фаоллаштиради.

Ҳозирда Vipdervir қаттиқ капсулалар шаклида ишлаб чиқарила бошланди.