LG 6G технологиясини муваффақиятли синовдан ўтказди

5G технологияси аста-секин бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этар экан, технология гигантлари аллақачон 6G пайдо бўлишига тайёргарлик кўришмоқда. LG дунёда биринчи бўлиб бу технологияни лабораториядан ташқарида синовдан ўтказди ва 6G терагерц симсиз алоқа сигналларини 100 метр масофага узатди.

Samsung ўтган йили ушбу технологияни аллақачон синовдан ўтказган бўлсада, LG компанияси биринчи бўлиб узоқ масофага тўлқинларни узата олди.

LG синовларни 100 метр масофада амалга оширган бўлса, Samsung нинг бу борадаги кўрсаткичи 15 метрга тенг бўлган. Samsung синовларни лабораторияда ишлаб чиққан. LG ўз тажрибасини Германиянинг Франҳофер-Кесселсофт компанияси билан ҳамкорликда ўтказди.

Синовни муваффақиятли амагаа ошириш учун LG 6G га ​​бағишланган махсус тадқиқот марказини ташкил этди ва Франҳофер-Кесселсофт компанияси билан қувват кучайтиргичини ишлаб чиқди.

Назарий жиҳатдан, янги 6G технологияси 5G дан 100 баробар тезроқ бўлиши керак.

2020 йилда Samsung 6G технологияси 2028-2030 йиллларда чекланган миқдорда ишга туширилишини айтганди.

Унинг рақиби LG эса янги 6G технологияси 2025 йилга бориб жаҳон стандартига айланади, деб ваъда берди. Бироқ, компания уни тижоратлаштириш фақатгина 2025-2029 йиллар оралиғида амалга ошишини айтмоқда.