Литва президенти мигрантларни одамфурушлар қўлига тушиб қолмасликка чақирди

Литва президенти Гитанас Науседа ноқонуний мигрантларни уларни Беларусь орқали Европага чиқиб кетишни таклиф қилган одамфурушлар қўлига тушиб қолмаслик борасида огоҳлантирди.

Литва давлат раҳбари ўз мамлакатининг барча ҳоҳловчиларга бошпана беролмаслигини ва уларнинг умидларини пучга чиқиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди. Науседа шунингдек инсонларга Беларусдан Европа Иттифоқи йўлидаги тўхташ жойи сифатида  фойдаланишни таклиф қилаётган беларус режими бу мигрантларни сиёсий қурол сифатида ишлатаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Литва президенти келажакда Минск билан алоқаларнинг яхшиланиш умидининг йўқлигини ҳам айтиб ўтди.