Луизианага бўрон яқинлашмоқда

Луизиана губернатори Жон Бел Эдвардс шанба куни штат “Ида” бўрони 4-даражали бўронга айланишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Эдвардс “Ида” ҳаётни ўзгартирадиган бўрон бўлиши кутилаётганини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, Луизиана жанубининг баъзи жойларида мажбурий кўчиришга буйруқ берилган ва штат узоқ вақт электр узилишларига тайёрланмоқда.

АҚШнинг жанубий ҳудудлари Мексика кўрфазининг жануби -шарқида мамлакат қирғоқларига яқинлашаётган “Ида” бўронининг келишига тайёргарлик кўрмоқда.

NHC маълумотларига кўра, ҳозирда шамоллари тезлиги соатига 130 км.га етган “Ида” бўрони шу ҳафта охирида Америка қирғоқларига етиб келганида 4-даражали ўта хавфли бўронга айланиши кутилмоқда. Бу Луизиана штати ҳукуматини штатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга ундади.