Маккарти: Америка ҳозир хавфсиз эмас ва Толибонда Австралияникидан кўп “Блекхаук”лар бор

Республикачилар партияси етакчиси Кевин Маккарти Байденни Кобулдаги америкаликларни гаровга қўйиб, Толибонга Австралияникидан кўпроқ “Блекхаук” верталётларни қолдирганликда айблади.

Маккарти “Fox News” телеканалига берган интервюсида кескин танқид қилиб, бўлаётган воқеалар Американи 11 сентябрь воқеаларининг йигирма йиллиги арафасида хавфсизлигини камайтирганини айтди.

Маккартининг айтишича, Афғонистондан чиқиб кетишга ҳаракат қилаётган 250 га яқин америкалик Давлат департаменти билан алоқада эканини айтди. АҚШ маъмурияти эса АҚШ ҳукуматини 14 августдан бери 5550 америкалик эвакуация қилинганини эълон қилди.