Мэнни Пакьяо: “Мен жанг қилишни давом эттираманми ёки йўқми, билмайман”

Саккиз йўналиш бўйича собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо ярим оғир вазн тоифасида WBA чемпиони Йорденис Угасга бой берилган жанг ҳақида фикр билдирди.

“Мен жанг қилишда давом этишимни билмайман. Аввал мен озроқ дам олай, кейин бокс тушишни давом эттираманми ёки йўқми, қарор қиламан.

Мен халқимга ёрдам бермоқчиман. Филиппин президентлигига номзодимнинг илгари сурилиши ҳақидаги якуний қарор октябрь ойида эълон қилинади.

Умид қиламанки, сизга боксдаги карьерам ёқди. Якуний хулосамни кейинги ойда эълон қиламан “, – деди Пакьяо.

Мэнни Лас-Вегасда бўлиб ўтган жангда ҳакамларнинг якдил қарори натижасида Угасга ютқазди.