Microsoft компанияси “Windows 11”нинг беқарорлиги ҳақида огоҳлантирди

Microsoft деярли икки ойдан бери янги Windows 11 операцион тизимини синовдан ўтказмоқда ва шу пайтгача синовчиларнинг Windows 10 дан Windows 11 га ўтиши ҳайратланарли даражада муаммосиз ўтди. Бироқ, тез орада ҳамма нарса ўзгариши мумкин. Бу ҳақида Microsoft нинг ўзи огоҳлантирди.

Синов тузилмалари барқарорлигининг асосий сабаби шундаки, Windows 11 бурчаклари юмалоқлаштирилган ва кичик ички ўзгаришлар киритилган Windows 10 нинг қайта ишланган дизайнидир.

Microsoft Windows 11 Insiders дастури аъзоларига йўллаган мактубида Dev Channel даги янги тузилмалар шу йилнинг охирида истеъмолчиларга етказиб бериладиган Windows 11 версиясидан фарқ қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Dev Channel тузилмаси ҳар хил эрта ўзгарувчан тестларни ўз ичига олади ва улар анча беқарор бўлади.

Тахминларга кўра, бу янги тузилмалар «ҳақиқий» Windows 11 ни ифодалаб, июнь ойида эълон қилинганидан кўра кўпроқ янги хусусиятларга ва чуқурроқ ўзгаришларга эга бўлади. Ўзгаришлар фойдаланувчиларни Microsoft баён этган кейинги авлод операцион тизими ҳақидаги тасаввурга яқинлаштиради.