НАСА SpaceX билан ишлашни тўхтатиб қўйди

НАСА миллиардер тадбиркор Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси АҚШ ҳукуматини судга берганидан сўнг, Элон Маскнинг SpaceX компанияси билан 2,9 миллиард долларлик Артемис лойиҳаси бўйича ишни вақтинча тўхтатишга рози бўлди.

Blue Origin, АҚШ Федерал судига ўтган ҳафта берган даъвоси, “НАСАнинг Инсонларни Қўндириш Тизимида аниқланган сотиб олиш жараёнидаги камчиликларни тузатишга уриниш” эканлигини айтди. АҚШ судьяси суд мажлисини 14 октябрга белгилаган.

НАСА ўз баёнотида SpaceX билан ишлашни 1 ноябргача тўхтатганини айтди.

АҚШ ҳукумати ҳисоб бюроси ўтган ой НАСАнинг Ойга астронавтларни етказиб берувчи пудратчини танлаш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлаб, Blue Origin компаниясининг норозилигини рад этганди.

Tesla Inc. (TSLA.O) бош директори Маск бошчилигидаги SpaceX компанияси шу ҳафта судга “агар суд “Blue Origin” даъвоси туфайли унга енгиллик тақдим қилса, бу норозилик атрофидаги фактлар ва ҳолатлар, шу жумладан SpaceX корхонасига етказиладиган катта зарар ҳақида тўлиқ ва аниқ тасаввурга эга бўлишни таъминлаш учун” жараёнга аралашди.

Апрель ойида НАСА SpaceXга 2024 йилга қадар америкалик астронавтларни Ойга олиб чиқа оладиган космик кемани қуриш шартномасини берганди.