Нахчивондаги Озарбайжон аскарлари ҳужумга учради

1 август куни маҳаллий соат билан тахминан 03:45 да Арманистон қуролли кучлари бўлинмаси Ведий туманидаги Араздейен қишлоғидан туриб Нахчивон Мухтор Республикаси Садарак туманидаги Ҳайдаробод аҳоли пунктидаги Озарбайжон армияси аскарларини ўққа тутди.

Мудофаа вазирлиги берган маълумотга кўра, Озарбайжон армияси мазкур ҳужум туфайли талофат кўрмаган, қарши томоннинг ҳужуми эса қайтарилган. Ҳозирги пайтда чегарадаги вазият тинч бўлиб, Озарбайжон қўшини томонидан назорат қилинмоқда.