Ниқобга қарши америкалик фаол коронавирусдан вафот этди

Коронавирусдан ҳимоя ниқобини тақиш чекловларига қарши “Озодлик ҳимоячилари” (Freedom Defenders) гуруҳини бошқарган Калеб Уоллес АҚШнинг Техас штатида вирус юқтирганидан кейин вафот этди.

The New York Times газетаси марҳум фаолнинг рафиқаси Жессика Уоллесдан иқтибос келтирган ҳолда, унинг 30 ёшли эри уч ҳафта давомида Сан-Анжелодаги Шаннон соғлиқни сақлаш марказининг реанимация хонасида вафот этганини айтди.

Шу ой бошида Калеб ҳукуматнинг шахсий ҳаётни назорат қилишидан норози бўлган америкаликларни қўллаб -қувватлаш учун “Озодлик юриши”ни уюштирди. Фаол, шунингдек, фуқароларни маҳаллий, давлат ва миллий сиёсат тўғрисида оқилона қарор қабул қилишга ўргатиш ва уларни илоҳий ва конституциявий ҳимояланган ҳуқуқларини таъминлаш ҳаракатида фаол иштирок этишга ундаш учун “Сан-Анжело Озодлик Ҳимоячилари” гуруҳини тузган.

Фаолнинг отаси Рассел Уоллеснинг айтишича, унинг ўғли ҳукумат ниқоб тақишни ва коронавирусга қарши мажбурий эмлашни талаб қилиб, шахсий эркинликларига дахл қилган деб ҳисоблаган.