Нуристон сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Афғонистон ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакат шарқидаги бир қишлоқда сув тошқини оқибатида 60 киши ҳалок бўлган, 180 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган.

Тошқин Нуристон вилоятидаги бир қишлоқнинг катта қисмини оқизиб кетган. 200 тага яқин уйлар вайрон бўлган. Кўнгилсиз ҳодиса тунда, одамлар уйқуда эканлигида содир бўлгани учун қурбонлар сони ортиб бормоқда. Вилоят ҳокимлигининг маълумотларига кўра, қишлоқ аҳолиси қидирув ишлари доирасида 60 нафарга яқин жасадларни топишган. Маҳаллий расмийлар қурбонлар сони 200 дан ошиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Бу каби табиий офатлар Афғонистоннинг шимоли ва шарқидаги минтақаларда йилнинг ёз фаслида кўп учрайди. Ўтган йилнинг август ойида ҳам шимолда, Ҳиндикуш тоғлари этагида жойлашган Чарикар шаҳрида сув тошқини оқибатида 92 киши ҳалок бўлган, 108 киши жароҳатланган эди.