Нью-Йоркда сайёҳлик автобуси ағнаши оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳат олди

Нью-Йорк штати полицияси Ниагара шаршарасига борадиган саёҳат автобуси Нью-Йорк штати йўналишида ағдарилиб кетгани, 50 дан ортиқ одам жароҳатланганини маълум қилди.

Штат полицияси жароҳатланганларнинг баъзилари юқори даражали ёрдам кўрсатишга йўналтирилгани ҳақида хабар бериб, автобусда тахминан 57 киши бўлганини қайд этди.

Полиция Твиттерда жойлаштирган расмларда автобус атрофида сочилган қоғозлар ва бошқа нарсалар акс этган.

Аубурн касалхонаси вакили Метю Чадердоннинг айтишича, автобусда йўловчилар орасида болалар ҳам бор ва шифохона 27 га яқин жароҳатланганларни, шу жумладан, ҳайдовчини қабул қилган, улардан 3 нафари жароҳатни даволашнинг энг йирик маркази Апстейт университети касалхонасига ўтказилган.