Нью-Йоркка “Фред” бўрони яқинлашмоқда

Бугун эрталаб Ғарбий Виржиния штатини қамраб олган “Фред” бўрони Нью-Йорк штатига яқинлашмоқда ва уни сув тошқини ва кўчкилар хавфига дучор қилмоқда.

Бугун эрталаб бўрон 25 мингга яқин одамнинг электр энергиясини узиб қўйди, уларнинг аксарияти Ғарбий Виржиния ва Шимолий Каролина штатининг аҳолиси. Бундан ташқари Шимолий Каролинада штатлараро магистралнинг бир қисми ёпилди, чунки бу ҳудудда кўп миқдордаги кўчкилар содир бўлди.

Сешанба куни Жоржия ва Шимолий Каролина штатларидаги “Фред” бўрони бошлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бундан ташқари, ҳукумат Теннесси штатининг аҳолисини кучли ёмғир натижасида бир қанча маҳаллий дарёлар ўзанидан чиқиб кетиши хавфи туфайли эвакуация қилди.

“Фред” тропик бўрони ўтган ҳафта Пуерто-Рико ороллари яқинида вужудга келди ва кейин АҚШнинг Атлантика соҳиллари томон йўл олди.