Обаманинг туғилган куни коронавирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкин

Ўтган ҳафта нишонланган АҚШнинг собиқ президенти Барак Обаманинг туғилган кунидан бери 63 киши Martha’s Vineyard оролида коронавирусга чалинган. Бу рақам апрель ойидан буён бир ҳафта ичида энг кўп ҳолатлар аниқланганидан далолат беради.

Аммо соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, Обаманинг меҳмонлари ва ниқобсиз байрам мезбонлари COVID-19 ҳолатларининг кўпайишига ҳисса қўшган ёки қўшмаганини аниқлашга ҳали эрта.

Martha’s Vineyard оролида аллақачон коронавирус ҳолатлари кўпаяётган эди. Обама дастлаб байрам дастурхонига 500 нафар меҳмонни таклиф қилмоқчи эди, лекин Дельта варианти бўйича касалланганлар сони ортгани сабабли ҳамда танқидлар остида уларнинг сонини камайтиришга мажбур бўлди.

У 500 нафар меҳмон ўрнига 300-400 нафар яқин дўстлари ва ҳамкорларини таклиф қилди.