Оддий парҳез 2-тоифа диабетни назорат остига олишга ёрдам бериши мумкин

Яқин вақтгача 2-тоифа диабет, асосан, дори-дармонларни буюриш орқали юқори қон босими, холестерин ва қондаги шакар (глюкоза) миқдори каби хавф омилларини назорат қилиш орқали бошқариларди.

Аммо бу ёндашув 2-тоифа диабетнинг асосий сабабларини, масалан, инсулин гормони билан боғлиқ муаммоларни, қон таркибидаги шакар миқдорини самарали назорат қила олмайди. Дори-дармонларни қабул қилиш қондаги қанд миқдорини бошқаришга ёрдам бергани билан, 2-тоифа диабетнинг биологик сабабларини аниқ кўрсатиб бермайди.

Ривожланаётган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, операция ёки парҳез ёрдамида вазн ташлаш 2-тоифа диабетнинг асосий сабабларини бартараф этишга ёрдам беради. Парҳез, шунингдек, қондаги шакар миқдорини назорат қилишда ҳам кўмаклашади.

Бу жуда муҳим, чунки инсулин ишлаб чиқарилиши яхшилаш орқали қондаги шакар миқдорини назорат қилиш 2-тоифа диабетнинг назоратга олинишига (ремиссия) олиб келишнинг асосий калитидир.

Тадқиқотларнинг аксарияти 2-тоифа диабет билан оғриган беморларга ёрдам бериш учун таомланишнинг ўрнига коктейллардан фойдаланишни кўриб чиқди, шунинг учун бу ёндашувни шифокор беморга белгилаб бериши мумкин.

Аммо, яқинда, тадқиқотчилар ремиссияга эришиш учун бошқа диеталарни, масалан, паст углеводли парҳезларни ўрганишни бошладилар. Гарчи бу соҳадаги тадқиқотлар ҳали давом этаётган бўлсада, изланиш натижалари шу пайтгача кам углеводли диетанинг истиқболли эканлигини кўрсатмоқда.

Юқори сифатли клиник синовларда аниқланишича, овқатланишнинг ўрнига коктейллардан фойдаланиш билан бир қаторда, бошқа ёндашувлар (масалан, паст углеводли диеталар) ҳам яхши натижа кўрсатди.

Изланиш шуни кўрсатдики, овқатланиш ўрнини босадиган диеталар (коктейллар) ҳар уч кишидан биридаги 2-тоифа диабет ремиссиясига муваффақиятли эришишга олиб келган бўлса, кам углеводли диеталар ҳар бешинчи одамдан бирининг ремиссияга эришишга ёрдам берди.

Иккала парҳез ёрдамида ҳам озган одамлар, агар улар озишни давом эттирсалар, икки йилгача ремиссияда қолишлари мумкин бўлади.

Дуэйн Меллор – Астон университети, Астон тиббиёт мактаби, Далилларга асосланган тиббиёт ва овқатланиш бўлими бошлиғи

Доктор Адриан БраунUCL тадқиқотчиси ва ўқитувчиси.