Олимлар Лох-Несс жониворининг динозавр эмаслигини айтишмоқда

Шотландиядаги Лох-Несс кўлида динозаврга ўхшаш сирли маҳлуқнинг яшаши ҳақидаги миш-мишларга у ерда тадқиқот олиб борган бир гуруҳ олимлар чек қўйишга қарор қилди. Улар ўз кузатишлари натижасида кўлда плезиозаврнинг яшамаслигини, жониворни кўрганлар эса аслида мутацияга учран улкан илонбалиқни кўрган бўлиши мумкинлигини эълон қилишди.

Отаго университетидан профессор Нил Геммел ва унинг гуруҳи кўл сувидаги ДНК намуналаридан Несси лақабли ушбу жониворнинг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай далил топа олмадилар.

Профессор Геммелнинг айтишича, кўлда илонбалиқнинг кўплаб ДНК намуналари бор ва Несси аслида мутацияга учраган улкан илонбалиқ бўлиши эҳтимолга яқинроқдир.