Ўзбекистон Хитойга лимон экспорт қилади

 Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси Бош божхона маъмурияти ўртасида Ўзбекистондан Хитойга лимонни экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари ва назорати тўғрисида баённома имзоланди. Унга кўра, лимон маҳсулоти Жаҳон савдо ташкилотининг (WТO) Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш битими (СПС Агрэмент) тамойиллари, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенсия (ИППС), Хитой Халқ Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонуни, Хитой Халқ Республикасининг кириш ва чиқишда ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар карантини қонунига мувофиқ экспорт қилиниши зарурлиги қайт этилган.

Шу пайтгача лимонлар Ҳиндистон, Япония, Мянма, Гана каби давлатларга экспорт қилинар эди